Яқинда клубнинг "ТикТок" каналида жойлаштирган ҳужумчи Виктор Осимхен иштирокидаги видео туфайли "Наполи" клуби ижтимоий тармоқ раҳбари билан расман хайрлашди.
Осимхен ва "Наполи" ўртасидаги можаро СММ хизмати видеони "ТикТок"га эълон қилганидан сўнг юзага келган. Унда форвард аввалига болаларча овозда ҳакамдан пенальти сўраган, сўнгра уни бажаролмаган.
Орадан кўп ўтмай, футболчининг адвокати "Наполи"ни қонуний чоралар кўриши билан таҳдид қилди ва Осимхен ижтимоий тармоқлардаги "Наполи" ҳақидаги деярли барча расмларни ўчириб ташлади ва меҳмонхонага етиб келгач, жамоадошлари билан саломлашмади. Кейинроқ "Наполи" расмий баёнот берди, унда улар ҳеч қачон Осимхенни ҳақорат қилиш ёки масхара қилиш ниятида эмаслигини таъкидлади, аммо нигериялик футболчидан кечирим сўрамади.