"Барселона" спорт директори Деку тез орада Бразилияга жўнаб кетади. Португалиялик функционер ҳужумчи Витор Рокени кўриш ва унинг жароҳатидан тикланиш жараёни қандай кетаётганини билиш учун Жанубий Америкага боради.
Эслатиб ўтамиз, Роке ёзда "Атлетико Паранаэнсе"дан "Барселона"га ўтишни ташкил қилганди. Шу билан бирга, шартнома шартларига кўра, ҳужумчи келаси ёзда Хави Эрнандес жамоасига ўтиши керак. "Барселона" бразилиялик футболчини январда сотиб олишга умид қилмоқда.
Деку, шунингдек, Рокега қишда қандай шароитларда рўйхатдан ўтиш мумкинлигини тушунтиришга ҳаракат қилади. Бу клубнинг молиявий аҳволига боғлиқ бўлади.