Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

"Ливерпуль" мухлислари учун нохуш хабар

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Коди Гакпо шанба куни бўлиб ўтган АПЛ доирасидаги "Тоттенхэм"га қарши ўйинда ("мерсисайдликлар" 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган) жароҳат олди.

Eindhovens Dagblad нашри хабарига кўра, 24 ёшли футболчи бир неча ҳафта майдонга туша олмайди. Гакпо октябрь ойидаги учрашувларда Нидерландия терма жамоасига ёрдам бериши кутилмаяпти.

2023/2024 йилги мавсумда Коди Гакпо саккизта ўйин ўтказди. Уларда нидерландиялик футболчи учта гол урди.

Октябрдаги халқаро танаффус олдидан "Ливерпуль" Европа лигасида Бельгия "Юнион" (5 октябрь) ва Премьер-лигада "Брайтон" (8 октябрь) билан ўйнайди. Юрген Клопп бу ўйинларда Гакподан фойдалана олмайди.

Киритилди: 15:45, 02.10.2023.
Ўқилди: 5139 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.