Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

13 ёшли ҳужумчи Кимбро профессионал лигада майдонга тушган Шимолий Американинг энг ёш футболчисига айланди

Баҳо:
+ | -

АҚШ 2-дивизионида иштирок этаётган "Сакраменто Репаблик" ҳужумчиси Давиан Кимбро "Лас-Вегас Лайтс" жамоасига қарши (2:0) чемпионат учрашувининг 87-дақиқасида захирадан майдонга тушди.

Кимбро майдонга тушганида у 13 ёш, 7 ой ва 13 кунлик эди. Шу тариқа, у профессионал лигаларда майдонга тушган энг ёш Шимолий Америка футболчисига айланди.

Кимбро клуб академиясига 2021 йилда қўшилган. Шу йилнинг август ойида у асосий жамоа билан шартнома имзолади ва профессионал шартнома имзолаган энг ёш америкалик бўлди.

Аввалроқ, ЮСЛ ўйинида майдонга тушган энг ёш ўйинчи Аксель Кей эди, у 2021 йилда 13 ёш, 9 ой ва 9 кунлигида "Реал Монархс" таркибида майдонга тушган.

 

Киритилди: 18:05, 02.10.2023.
Ўқилди: 2548 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик