Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Рўзиқул Бердиев: «Футболдаги барча яхши жиҳатлар бугун ўйинимизда бор эди»

Баҳо:
+ | -

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва ҳужумчи Азизбек Омонов ОЧЛ гуруҳ босқичи 2-тури доирасида бўлиб ўтган "Ас-Садд" клубига қарши ўйиндан кейин матбуот анжуманида иштирок этишди.

— Барчани ғалаба билан табриклайман. Йигитларга ўйин учун алоҳида миннатдорчилик билдираман. Улар катта ишни амалга оширишди. Бундан ташқари, мухлислар ҳам бизни яхши қўллаб-қувватлашди.

Рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиққандик. Ўйлашимча, бугун "Ас-Садд"га ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Футболдаги барча яхши жиҳатлар бугун ўйинимизда бор эди. Шунинг учун бугун ишончли ва ёқимли ғалабага эришдик.

— Азизбек Омонов Ўзбекистон чемпионатида етарли гол ура олмаётганди. Бунинг сабаби нимада?
— Бугунги ўйин ва Ўзбекистон чемпионати ўйинлари бир-биридан фарқ қилади. Халқаро ўйинларга мотивация ва иштиёқ бошқача бўлади. Иккинчидан, очиқ футбол намойиш этадиган жамоа билан енгилроқ ўйин кўрсатамиз. Бугун ҳам амалда шундай бўлди. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун максимал ҳаракат қиламиз. Лекин баъзи баҳсларда биз кутгандек бўлмайди. Лекин шуни аниқ айта оламанки, ҳар учрашувга жиддий ёндошамиз, ғалабани кўзлаб ҳаракат қиламиз.

— Жамоа 80-дақиқадан кейин ўйинни ташлаб қўйгандек бўлди. Бунинг сабаби нимада?
— Халқаро ўйинлар орқали биз футболимизнинг савиясини кўрсатиб беришимиз керак. Футболимиз даражаси ёмон эмаслигини эса бугун исботладик. Рақиб ким бўлишидан қатъи назар ишончли ҳаракат қилишимиз керак. Руҳият борасида ҳам бугун муаммо бўлмади. Бугун ишончли ғалабага эришдик, камчиликларимизни эса тўғирлаймиз.

Азизбек Омонов:

— Бугун ўзбекистонлик мухлисларни хурсанд қилишимиз керак эди. Юзимиз ёруғ бўлди. Бугун жамоадошларимнинг меҳнати туфайли голлар урдим.

Ҳар бир ўйинда майдонга гол урамиз деб чиқамиз. Баъзида ҳаракатларимиз самара беради, баъзида эса ўхшамайди. Бугун насиб этган экан, ўз голларим билан жамоамга ёрдамим тегди. Кейинги ўйинларда ҳам гол уриш мақсадида майдонга чиқаман.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:49, 03.10.2023.
Ўқилди: 4073 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.