Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Таина Адама Соро: «Ўйинларни ташкил қилиш интизоми Ўзбекистонда пастроқ»

Баҳо:
+ | -

Хабар бериб ўтганимиздек, 2012 йилги мавсумда "Шўртан" шарафини ҳимоя қилган кот-д'ивуарлик футболчи Таина Адама Соро Белоруснинг "Шахтёр" жамоаси билан шартнома имзолади. Кеча эса футболчи "Прессбол" нашрига интервью берди.

— Нима учун Белорусга қайтишга қарор қилдингиз?
— Боиси, бу ер менга ёқади. Чиройли мамлакат ва инсонлари ажойиб. Шунингдек, турмуш тарзи ҳам Ўзбекистондагидан юқорироқ. Қисқаси, қайтганимдан хурсандман.

— Чемпионатимизни кузатиб бордингизми?
— Албатта, ҳозир интернет орқали ҳамма нарсани осон топса бўлади. Белорусь футболида рўй бераётган воқеаларни кузатиб бордим. "Шахтёр" ҳақида фақат илиқ фикрларни билдиришим мумкин.

— Ўзбекистон чемпионати савияси қандай?
— Агар тўп билан муомала қилиш техникаси нуқтаи назаридан олиб қарайдиган бўлсак, футбол яхши савияда. Фақат у ерда яккакурашлар етишмайди. Ўйинларни ташкил қилиш интизоми борасида Белорусга нисбатан савия пастроқ.

— Фаворитлар сафига қайси жамоалар киради?
— Амалда олтин медаллар учун фақат Тошкентнинг икки жамоаси — "Пахтакор" ва "Бунёдкор" кураш олиб боришди. Лекин уларнинг савияси бошқа жамоаларникига қараганда анча баланд дея олмайман.

— Ўзбекистондаги фаолиятингиз давомида нималар ёдингизда қолади?
— Ош! Жудаям ширин таом! Мевалари ҳам яхши...

— Инсонлари-чи?
— Яхши. Бу борада ҳеч қандай муаммо юзага келмади.

— Шерикларингиз билан қайси тилда суҳбатлашдингиз?
— Рус тилида.

— Ўзбекистонда қандай машҳур футболчилар тўп суришади?
— Жамоамизда нигериялик Патрик Агбо ўйнади... Ривалдо каби юлдузлар ҳозир йўқ.

— Инфратузилма қай даражада?
— Бу борада Белорусда вазият яхшироқ. Ўзбекистонда бу ердагидек стадионлар кўп эмас. "Шўртан"да эса ҳаммаси яхши даражада — база ҳам, стадион ҳам.

— Нима деб ўйлайсиз, белоруслик мутахассис Игорь Круишенко жамоани нима учун тарк этди?
— Саволингизга жавоб бера олмайман.

— "Шўртан"да қайси позицияда ўйнадингиз?
— Таянч ярим ҳимоячи.

— Қизиқ факт: Ўзбекистонда сиз белоруслик футболчи сифатида тўп сурдингиз...
— Ҳа, менда Белорусь паспорти бор. "Шахтёр"да ҳам легионер ҳам ҳисобланмайман.

— Сизни Ўзбекистонда энг яхши легионер деб топишгани ростми?
— Ҳа.

— "Шўртан"нинг асосий таркибида доимий равишда тушган бўлсангизда, атиги битта гол урдингиз...
— Мен 3та гол урдим — 2та чемпионатда, битта Кубокда.

— Сизнинг асосий вазифангиз ҳимояга эътибор қаратиш эдими?
— Албатта, бу позицияда тўп сурадиган футболчининг асосий вазифаси ҳимояга ёрдам бериш, гол уриш эмас.

— "Шахтёр"да ҳам сизни бу позицияда ўйнатишмоқчими?
— Ҳа. Лекин ҳужумга ҳам ёрдам бериш имкони туғилса, бундан ким бош тортади?

— Келаси мавсумда қандай натижа қўлга киритилса, уни муваффақиятли деган бўлардингиз?
— Олтин медалларни қўлга киритишни истайман. Менда Кубок соврини бор — уни МТЗ-РИПО билан қўлга киритганман. Шунингдек, "Минск" билан бронзага ҳам эга бўлганман. Лекин ҳали чемпион бўлмаганман. Европа лигаси борасида эса шундай дейман: сенсацияни юзага келтиришни истаймиз!

Манба: www.pressball.by
Киритилди: 10:46, 14.12.2012.
Ўқилди: 7776 марта.
Фикрлар: 47 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик