Леверкузеннинг «Байер» клуби ҳимоячи Жереми Фримпонг билан шартномани 2028 йилнинг ёзига қадар узайтирди, деб хабар бермоқда немис клуби матбуот хизмати.
22 ёшли голландиялик футболчи 2021 йилнинг январида Шотландиянинг «Селтик» клубидан 11 миллион евро эвазига «Байер»га ўтган эди.
«Манчестер Сити» академияси битирувчиси немис клуби сафида барча турнирларда 103 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлган ва бу ўйинларда у 13 та гол ва жамоадошларига 23 та голли узатмани амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, Бундеслиганинг 6 туридан сўнг Хаби шогирдлари турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди.