Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ОЧЛ. Туркман клубига ютқазган «Ал-Файҳа» «Пахтакор»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида “Пахтакор” Саудия Арабистонида “Ал-Файҳа” клуби меҳмони бўлиб, имкониятни бой берди.

Максим Шацких шогирдлари 1-турда "Ал-Айн"га қарши бўлиб ўтган баҳсга нисбатан яхшироқ ўйнади. Аммо майдонда Драган Чераннинг йўқлиги сезилди. Боиси, тошкентликлар кўпгина вазиятларни голга айлантира олишмади. Рақиб эса кўп ҳужум уюштирмаса, ўз имкониятларидан жуда самарали фойдаланиб, ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди.

Учрашувнинг 10-дақиқасида Абдулҳамид Собирий 18 метрлардан кучли ва аниқ зарба билан ҳисобни очган бўлса, унинг ўзи 72-дақиқада ҳимоядаги хато туфайли Қувватов билан юзма-юз ҳолатга чиқиб кетди ва вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобдаги фарқни оширди.

Пўлатхўжа Холдорхонов аниқроқ зарба берганида 2 та гол уриши мумкин эди. Якунда эса "Пахтакор" ОЧЛдаги иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олди. "Ал-Файҳа" эса илк турда Туркманистонда мағлуб бўлгач, ўз ҳисобига дастлабки 3 очкони ёзиб қўйди.

ОЧЛ. "А" гуруҳи, 2-тур
"Ал-Файҳа" - "Пахтакор" - 2:0
Голлар: Абдулҳамид Собирий (10, 72)
"Ал-Файҳа": Аҳмад Кассар, Муҳаммад Бақави, Конан, Сами Ҳайбари, Мухир Рашиди, Жуниор Сакала, Риллер, Султон Мандаш, Абдулраҳмон Сафари, Абдулҳамид Сабири, Антони Нвакаеме.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Стинворден, Азмиддинов, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Мерк, 77), Холматов (Асқаров, 77), Ҳамдамов (Ҳамдамов, 63), Турғунбоев, Банашак (Кухарчик, 46).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:03, 03.10.2023.
Ўқилди: 2772 марта.
Фикрлар: 108 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.