"Атлетико Мадрид" президенти Энрике Сересо "Барселона"да ижара асосида ўйнаётган Жоау Феликснинг сўзларига изоҳ берди.
Португалиялик футболчи Каталония клубида ўйнашни орзу қилганини бир неча бор тан олган, шунингдек, Диего Симеоненинг футболидан кўра "кўк-анорранглилар" ўйин услуби унга кўпроқ мос келишини таъкидлаган.
"Жоау хоҳлаганини айтади, аммо у барибир "Атлетико"га тегишли эканини билади. Менимча, у ҳозир энг яхши футболчилардан бири. У биз билан машғулот ўтказмаган, лекин у "Барселона"да ажойиб ҳаракат қилмоқда. Биз унинг муваффақиятидан хурсандмиз", - деди Сересо Sport билан суҳбатда.
Жоау Феликс “Барселона” сафида 6 та ўйинда 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Форварднинг ижара муддати мавсум охиригача мўлжалланган.