"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес Чемпионлар лигасида "Порту" устидан қозонилган гаълабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Каталонияликлар биринчи бўлим охирида Ферран Торреснинг голи эвазига Португалияда кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.
"Биринчи бўлим биз учун яхши ўтди, аммо танаффусдан кейин биз қийналдик. "Барселона"нинг энг яхши ўйини эмас", - дейди Хави.
Гуруҳ босқичи 3-тур учрашувида “Барселона” ўз майдонида “Шахтёр”ни қабул қилади. Учрашув 25 октябрь куни бўлиб ўтади.