«Ньюкасл» ҳимоячиси Киран Триппьер УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувида Франциянинг «ПСЖ» клуби устидан қозонилган йирик ғалаба ҳақида гапирди.
Учрашув 4:1 ҳисобида парижликлар фойдасига ҳал бўлди.
«Биз ўзгача нарса яратганимизни тушунамиз. Жамоа ажойиб ўйин кўрсатди. Мухлисларимизни хурсанд қила олганимиз зўр бўлди.
«ПСЖ»да жуда кўп ажойиб ўйинчилар бор, лекин биз жамоа сифатида яхшироқ эдик. «Ньюкасл» бу билан тўхтаб қолмайди, биз худди шу услубда ғалаба қозонишни давом эттирмоқчимиз» - деди ҳимоячи.