Қозоғистонлик боксчи Камшибек Кункабаев Баҳодир Жалоловга қарши кечган финал жангидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Қозоғистонга «олтин» олиб келишга умид бор эди. Кейинги сафар янада кўпроқ ҳаракат қиламиз ва Худо хоҳласа, Париждаги Олимпиадада олтин учун курашамиз.
— Қайси раундда Баҳодирнинг чарчаганини, ташаббусни ўз қўлингизга олганингизни ҳис қилдингиз?
Иккинчисида.
– Уч-тўртта яхши зарба бердингиз, буни Баҳодир сезди шекилли.
Мен рингда бўлганман ва воқеаларнинг қандай бўлганини айтишнинг маъноси йўқ. Қўлим кўтарилмади. Худо хохласа кейинги сафар икки карра кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак. Бир овоздан ғалаба қозонишга ҳаракат қиламан.
- Ростини айтинг, бугунги жангдан мамнунмисиз?
- Албатта, бугунгидан яхшироқ жанг қила олмасдим. Ҳар қандай спортчи жангдан завқланишни билади. Худо хоҳласа Парижда олтин ютаман, кейин ҳаммага ёқади.
— Жангдан кейин Мирзагали Айтжонов сизга нима деди?
У ҳаммаси яхши ва ҳурмат юзасидан бўлганини айтди. Ҳар ҳолда, улар кескин танқид қилишмади. Буни амаллар билан исботлаш учун бор кучимни сарфлайман», – деди қозоқ боксчиси.
Эслатиб ўтамиз, Кункабаев 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганди.