«Барселона», «Милан» ва «ПСЖ» клубларининг собиқ ҳужумчиси, ўтган ёзда фаолиятини якунлаган Златан Ибраҳимович энг мукаммал футболчи ҳақида гапирди.
«Агар сиз совринларни ҳисобга олмасангиз, фақат маҳоратга эга бўлсангиз, мен ўзимни энг мукаммал футболчи деб биламан.
Мен ҳазиллашмайман. Златан - маҳорат бобида мавжуд бўлган энг яхши футболчи. Агар кубокларни ҳисобга олсак, менинг энг зўр бўлишим даргумон», — деди скандинавия юлдузи британиялик журналист Пирс Морганга берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Ибраҳимович фаолиятидаги сўнгги клуб Италиянинг «Милан» клуби бўлган.