Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ханчжоу-2022, эркин кураш: Тўрт спортчимиз бронза медали учун гиламга чиқади

Баҳо:
+ | -

Осиё Ўйинларида эркин кураш бўйича медалларга даъвогар бўлган ўзбекистонлик спортчилар иштирок этишмоқда. Бугун эркаклар 4 вазнда баҳсларда иштирок этишмоқда.

Осиё ўйинларининг икки карра ғолиби Бекзод Абдураҳмонов (74 кг) илк баҳсда баҳрайнлик, чорак финалда эса қозоғистонлик спортчини мағлуб этди. Аммо ҳамюртимиз ярим финалда япониялик Кирин Киношитага ютқазиб қўйди. Бекзод энди бронза медали учун гиламга чиқади.

86 кг. вазнда Жавраил Шапиев ҳам бронза медали учун курашадиган бўлди. Ҳамюртимиз илк баҳсда покистонлик, чорак финалда қозоғистонлик рақибни мағлуб этди. Ярим финалда Жавраил ҳиндистонлик Дипак Пуниага қарши гиламга чиқиб, қийин кечган баҳсда 3-4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

97 кг. вазда спортчимиз Магомед Ибрагимовга илк босқичда кучли рақиб дуч келиб қолди. Эронлик Мужтаба Гулейжга қарши беллашувда ватандошимиз биринчи бўлимдан сўнг 4:3 ҳисобида олдинди, аммо якунда Магомед 7:13 ҳисобида имкониятни бой берди. Эронлик курашчи финалгача етиб боргани учун Ибрагимовда бронза медали учун курашиш имконияти юзага келди.

125 кг.гача бўлган вазнда Ҳасанбой Раҳимов юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. У илк босқичда Жанубий Корея (9:0), чорак финалда Япония (5:0) аъзоларини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди. Финал йўлланмасии учун курашда Ҳасанбой мўғулистонлик Мунхтарга ютқазиб қўйди (0:2). Шу боис, Раҳимов бронза медали гиламга чиқади.

Медаллар учун беллашувлар Тошкент вақти билан 14:00да бошланади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:05, 07.10.2023.
Ўқилди: 1660 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.