Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Сергей Волгин: «Вадим Абрамов — «Актобе» учун ёмон вариант эмас»

Баҳо:
+ | -

Ҳозирги кунда "Актобе" клубига қайси мутахассис бош мураббий этиб тайинланиши Қозоғистонда энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бири ҳисобланади. Ушбу жамоа сафида 3 нафар юртдошимиз тўп суришини инобатга олганда, бизнинг бу жамоага қизиқишимиз паст эмас. Боз устига, "Актобе"ни Вадим Абрамов бошқариши мумкин деган фикрлар чиқиб турган пайтда...

Вадим Карленовичнинг ўзи бундан бир ҳафта илгари "Актобе"дан ҳеч қандай таклиф бўлмаганини таъкидлаб ўтди. Шунга қарамай, қозоғистонликлар ушбу вариантни ҳам муҳокама қилишмоқда. Жумладан, "Қайрат" клубининг собиқ бош мураббийи Сергей Волгиннинг фикрича, Абрамовнинг Актобега келишидан мухлислар хавотир олишлари керак эмас.

— Билишимча, "Актобе" Ўзбекистон терма жамоасининг учала футболчиси билан шартномага эга, — дейди Волгин. — Шунингдек, Актобега Қозоғистон чемпионатининг энг яхши тўпурари Улуғбек Бақоев келиши мумкинлигини ҳам эшитдим. Вадим Абрамов эса уларнинг барчасини яхши билади. Ўйинчилар билан танишиш ва уларнинг имкониятларин чамалаш учун мураббийга вақт шарт эмас. Боз устига, жамоанинг асоси сақлаб қолинди. Жамоада сардор — Самат Смаков, юқори савиядаги футболчилар — Кенжисариев, Хайруллин, Сидельников бор. Бундай жамоа фақат 1-ўрин учун курашиши лозим. Шунинг учун "Актобе" мухлислари бундан ташвиш чекмасалар ҳам бўлади. Бу жамоа мусобақа жадвалининг юқори қисмида бўлади. Албатта, айрим қийинчиликлар ҳам юзага келиши мумкин. Ахир янги мураббийга мослашиш учун маълум вақт керак бўлади. Шунинг учун Абрамовни таклиф қилиш — "Актобе" учун ёмон вариант эмас.

Манба: www.fcaktobe-fans.kz
Киритилди: 12:05, 16.12.2012.
Ўқилди: 5281 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8415]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5390]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3467]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2941]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2289]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2243]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1533]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1402]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1323]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1221]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик