"Челси" марказий ҳимоячиси Аксель Дисаси Лондон клубида ўйнаганида ҳис қилаётган масъулият ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи ўтган ёзда “Монако”дан 50 миллион евро эвазига “Стэмфорд Бриж”га ўтган эди.
"Челси" - жуда амбицияли клуб, мухлислар доимо жамоадан ғалаба қозонишни талаб қилишади, шунинг учун ўйинчилар ўз даражасига чиқишлари керак", деди Дисаси Sky Sports нашрига.