Кириш Регистрация

Ханчжоу-2022, футбол. Ўзбекистон бронза медалига сазовор бўлди

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўз тарихида илк марта Осиё Ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди.

Темур Кападзе жамоаси 3-ўрин учун Гонконгга қарши ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Рақиб эса биринчи бўлимни жуда яхши ўтказди. Ҳаттоки ўйин бошида дарвозамиз томон босим ўтказиб, голлар уришга яқин келганди. Аммо улар вазиятлардан фойдалана олишмади.

Биз эса биринчи тайм сўнгида ҳисобни очдик. Алишер Одилов жарима майдони чизиғи устидан бир рақибни чалғитиб, чап оёқда кучли зарба билан тўпни дарвоза бурчагига жойлаб қўйди — 1:0.

Иккинчи бўлим бошида идеал қарши ҳужум ташкил қилдик. Эркинов-Маҳамаджонов-Норчаев комбинациясидан кейин Ҳусайн бўш дарвозани ишғол қилди.

Ушбу гол амалда Гонконгни "синдирди". Кейинги дақиқаларда Ўзбкеистон анча "очилиб" ҳаракат қила бошлади. Бунинг натижасида рақиб дарвозасига яна икки марта йўл топилди. Норчаев дублга эришган бўлса, Алибек Давронов яқин масофадан тўпни дарвозага буриб юборди — 4:0.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 67 тага етди — 20 олтин, 18 кумуш ва 29 бронза.

Ханчжоу-2022. Футбол. 3-ўрин учун ўйин
ЎЗБЕКИСТОН - ГОНКОНГ - 4:0 (1:0)
Голлар: Алишер Одилов (43), Ҳусайн Норчаев (49, 59), Алибек Давронов (74)
Ўзбекистон U-23: 12. Владимир Назаров, 2. Саидазамат Мирсаидов (14. Иброҳимхалил Йўлдошев, 86), 3. Маҳмуджон Маҳамаджонов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6. Беҳзод Шамсиев (4. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 86), 7. Ҳожимат Эркинов, 8. Иброҳим Ибрагимов, 11. Отабек Жўрақўзиев (10. Жасурбек Жалолиддинов, 69), 18. Алибек Давронов, 19. Ҳусайн Норчаев (9. Улуғбек Ҳошимов,69), 22. Алишер Одилов (20. Русланбек Жиянов, 69).
Гонконг U-23: 19. Се Ка Винг, 3. Жожо Кристиан Александер, 4. Ли Нгаи Хои, 6. Ву Чун Минг, 9. Орр Метю Эллиот Винг Каи, 10. Сун Минг Хим, 11. Пун Пуи Хин, 13. Хан Жаҳангир, 14. Ю Жессе Жой Йин, 16. Лам Хин Тинг, 22. Канг Йи Ханг Эллисон.
Огоҳлантиришлар: Улуғбек Ҳошимов (80), Ву Чун Минг (86).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:55, 07.10.2023.
Ўқилди: 4916 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.