«Тоттенхэм» бош мураббийи Анже Постекоглу «Ливерпуль» устози Юрген Клоппнинг АПЛ доирасидаги баҳсли ўйинни такрорлаш талаби ҳақида гапирди.
«Агар биз қонунни суиистеъмол қилсак, унда нимадир содир бўлади. Аммо охир-оқибат бу ҳакамларнинг хатоси бўлди.
Агар такрорлаш учун индивидуал хатолар етарли бўлса, менимча, биз бир йилда 365 та ўйинни такрорлашимизга тўғри келади», — дея австралиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради 90min.
Эслатиб ўтамиз, АПЛ 7-туридан ўрин олган «Тоттенхэм» – «Ливерпуль» учрашуви 2:1 ҳисобида лондонликлар фойдасига ҳал бўлганди.