Фарғонадаги "Само" спорт мажмуасида Осиё кубоги-2024 саралаш босиқичидан ўрин олган Ўзбекистон – Камбоджа учрашуви бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз йирик ҳисобда ғалаба қозонди - 6:1.
Элбек Тўлқинов, Дилшод Раҳматов, Ҳусниддин Нишонов (дубль) ва Равшан Элибоевнинг голига рақиблар Черап Ричҳининг аниқ зарбаси билан жавоб берди.
Футзал. Осиё кубоги саралаш босқичи
Ўзбекистон 6:1 Камбоджа
Голлар: Элбек Тўлқинов 18, Дилшод Раҳматов 25, Ҳусниддин Нишонов 30, 36, Жамшид Раҳматуллаев 35, Равшан Элибоев 38 – Черап Ричҳи 17