Виниcиус Жуниор «Реал»нинг «Осасуна» устидан қозонилган ғалабасида Жуд Беллингемнинг ҳиссасини юқори баҳолади.
«Биз бугун ўйинни кучли бошладик. Ўйинларнинг бошида гол ўтказиб юбормаслик учун тезликни ўзгартирдик ва бу менимча муҳим роль ўйнади. Иккинчи бўлимда биз яхшиландик. Бизда кучли ва тезкор футболчилар бор.
Ҳар куни вазиятлар яратиш устида ишлаймиз ва бугун биз улардан фойдалана олдик. «Бернабеу»да гол урганимдан хурсандман, бу ажойиб кун эди.
Беллингем ақл бовар қилмас футболчидир. У «Реал Мадрид»да ўйнаш учун туғилган. У билан муносабатларимиз узоқ йиллар давом этади деган умиддаман.
У билан бирга ўйнаш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман», - деди қанот ҳимоячиси клубнинг расмий каналига берган интервьюсида.