Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларининг сўнгги кунида каратэчимиз Шаҳризода Исматиллаева баҳсларда иштирок этмоқда.
Аёллар ўртасида энг енгил вазн (-55 кг)даги ҳамюртимиз иккинчи жангида ғалаба қозонди. Шаҳризода чорак финалда макаолик Вай Ман Фонгга қарши даянга чиқди. Ватандошимиз жанг ўрталарида ҳисобни 8:0 га етказди ва баҳсни муддатидан аввал якунлади.
Исматиллаева ярим финалда тайпейлик Шуанг Шиау Гуга қарши жанг қилади.