"Барселона" бош мураббийи Хави Ла Лига доирасидаги "Гранада" билан ўйиндан олдин Френки де Йонг ҳақида гапирди.
“Френки дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири. Мен доим "Барса" футболчиси руҳий жиҳатдан кучли бўлиши кераклигини айтганман ва бу дунёдаги энг қийин клуби эканлигини ҳам айтганман, чунки футболчи 8/10 баҳога ўйнаган бўлса унга 6/10 баҳо берилиши мумкин. Бу "Барселона", шунинг учун биз футболчиларга ишонч беришга ҳаракат қиламиз", - деди испаниялик мутахассис.