Англиялик футбол мутахассиси Уэйн Руни Американинг "Ди Си Юнайтед" клуби бош мураббийлигидан кетганидан сўнг қисқача фикр билдирди.
“Бу тўғри вақт. Жамоа плей-оффга чиқиши учун ҳамма нарсани қилдим. Энди ажралиш вақти келди", - дея Руни сўзларидан иқтибос келтирди клуб матбуот хизмати.
Томонлар ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатгани аввалроқ маълум қилинган эди.