Россия Премьер-лигаси 11-турида "Спартак" - ЦСКА учрашуви бўлиб ўтди. Унда кучлар тенг келди - 2:2.
ЦСКА сафида Гайич 31-дақиқада ҳисобни очди, майдон эгалари орадан 9 дақиқа ўтиб Промеснинг голи билан бунга жавоб берди. 60-дақиқада яна ўша Гайич гол уриб, "армиячилар"ни олдинга олиб чиққан эди, аммо ўйинга қўшиб берилган дақиқаларнинг 7-сида Медина гол уриб "Спартак"га 1 очко келтирди.
Аббос Файзуллаев ўйинни тўлиқ ўтказиб, 90-дақиқада огоҳлантириш ишлаб олди.
Спартак – ЦСКА 1:2
8 октябрь, 21.00, «Открытие Банк Арена»
Голлар: 0:1 – 31 Гайич, 1:1 – 39 Промес, 1:2 – 60 Гайич, 2:2 – 90 Медина.
Спартак – Максименко, Бабич, Дуарте, Рябчук (Классен, 76), Мозес (Литвинов, 58), Мартинс Перейра (Зобнин, 64), Пруцев (Зиньковский, 76), Денисов, Промес, Медина, Бонгонда (Игнатов, 58).
ЦСКА – Акинфеев, Хелвен, Виллиан Роша, Мухин (Набабкин, 77), Гайич, Мойзес (Заболотный, 86), Здьелар, Обляков (Агапов, 86), Мендес (Кучаев, 90), Файзуллаев, Чалов (Давила, 86).
Огоҳлантиришлар: Рябчук (68), Мойзес (80), Файзуллаев (90), Гайич (90).