Ҳужумкор ярим ҳимоячи Букайо Сака соғлиғи туфайли якшанба куни бўлиб ўтган АПЛ доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйинда "Арсенал" сафида майдонга тушмади. Бироқ 22 ёшли футболчи барибир Англия терма жамоасига боради.
Журналист Алекс Крукнинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, Саканинг аҳволи Англия футбол ассоциацияси тиббий хизмати томонидан баҳоланган.
Агар Сака октабр ойида Англияга ёрдам бера олмаса, унинг ўрнига "Челси"дан Рахим Стерлинг чақирилади.
Англия октабр ойида Австралияга қарши ўртоқлик ўйини, шунингдек, Италияга қарши саралаш ўйинида майдонга тушади.