Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Дешам Погба ҳақида гапиришни хоҳламади

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ярим ҳимоячи Поль Погба атрофидаги вазият ҳақида фикр билдирди.

“Мен Поль Погба учун жуда хафаман. Сўнгги пайтларда унинг бошига кўп нарса тушмоқда. У қийин вазиятга тушиб қолди. У ўзини ҳимоя қилиши керак, бу узоқ вақт талаб этади. Мен у билан жуда илиқ муносабатда бўлдим, уни доимо қўллаб-қувватладим. Эртага нима бўлишини билмайман. У билан содир бўлган ҳамма нарса унинг учун қайғулидир.

Погба терма жамоага қайтадими? Бу саволга жавоб бера олмайман, ҳозирча бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. Унинг келажакда нима бўлишини билмайман", - дейди мураббий.

Погба узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин. Олдинроқ туринликлар ярим ҳимоячи билан шартномани бекор қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 21:17, 09.10.2023.
Ўқилди: 960 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.