Кириш Регистрация
12/05 00:00 Атлетик Бильбао 2-2 Осасуна
12/05 15:30 Лацио 2-0 Эмполи
12/05 17:00 Кадис 1-0 Хетафе
12/05 18:00 Женоа 2-1 Сассуоло
12/05 18:00 Верона 1-2 Торино
12/05 19:00 Нефтчи 2-2 Андижон
12/05 19:00 Сўғдиёна 1-2 Навбаҳор
12/05 19:15 Атлетико 1-0 Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Арсенал
12/05 21:00 Ювентус 1-1 Салернитана
12/05 21:30 Валенсия 0-0 Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта 2-1 Рома
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 21:30 Лечче - Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина - Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона - Реал Сосьедад
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити

ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси қарори: «Навбаҳор» вице-президенти жаримага тортилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига

«Андижон» — «Навбаҳор лочинлари»

Суперлиганинг 19-тури доирасидаги «Андижон» — «Навбаҳор лочинлари» учрашуви якунлангандан сўнг «Навбаҳор лочинлари» футбол клубининг вице-президенти О. Саматов учрашув комиссарининг огоҳлантиришига қарамай, ҳакамликка эътироз билдириш тартибига риоя қилмасдан, учрашув расмийлари кўз ўнгида футбол клуби раҳбариятига хос бўлмаган нотўғри хатти-ҳаракатлар амалга оширгани ҳамда провакацион ҳаракат қилгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Отабек Саматовга («Навбаҳор лочинлари») нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Про-лига

«Юниред» — «Машъал»

Про лиганинг 17-тури доирасидаги «Юниред» — «Машъал» учрашувининг 85-дақиқасида «Юниред» жамоаси маъмури Д. Джалилов бош ҳакамга эътироз билдиргани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Дилшод Джалиловга (Юниред) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Шўртан» — «Андижон SGS»

Про лиганининг 18-тури доирасидаги «Шўртан» — «Андижон SGS»  учрашуви доирасида «Андижон SGS» футбол клуби  томонидан «Суперлига ва Про лига регламенти»нинг бир қатор бандлари бузилгани, яъни техник зонага лицензияга эга бўлмаган бегона шахсларни киритилгани, бу бўйича комиссарга ёлғон маълумот берилгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, «Андижон SGS» футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Андижон SGS» футбол клуби бош директори Ислом Рустамовга нисбатан 1 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Андижон SGS» — «Машъал»

Про лиганинг 19-тури доирасидаги «Андижон SGS» — «Машъал» учрашув якунлангандан сўнг «Машъал» футбол клубининг вакили Б. Носиров трибуна ости йўлакчасида учрашув ҳакамлари, рақиб жамоа аъзоларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ва тажовузкор ҳаракатлар қилиб, тартибсизлик вужудга келтиргани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, «Машъал» футбол клубига нисбатан жарима  интизом чораси қўлланилди.

Биринчи лига

«Янгиер Қурувчи» — «Насаф фарм»

Биринчи лиганинг 15-тури доирасидаги «Янгиер Қурувчи» — «Насаф фарм» учрашувининг 90+1-дақиқасида «Насаф фарм» жамоаси мураббийи Э. Мойлиев бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Элдор Мойлиевга («Насаф фарм») нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Дўстлик Тошкент» — «Локомотив БФК»

Биринчи лиганинг 15-тури доирасидаги «Дўстлик Тошкент» — «Локомотив БФК» учрашувининг 85-дақиқасида «Локомотив БФК» жамоаси футболчиси О. Туробов рақиб ўйинчисини қасддан тепгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Отабек Туробовга («Локомотив БФК») нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Дўстлик Тошкент» — «Олимпик фарм»

Биринчи лиганинг 17-тури доирасидаги «Дўстлик Тошкент» — «Олимпик фарм» учрашувининг 90-дақиқасида «Олимпик фарм» жамоаси футболчиси А. Хайдаров тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб жамоаси дарвозабонининг қўл қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Абдуғафур Хайдаровга («Олимпик фарм») нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Пахтакор 79» — «Жайхун»

Биринчи лиганинг 16-тури доирасидаги «Пахтакор 79» — «Жайхун» учрашувида «Жайхун» жамоаси футболчиси А. Отемисов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб жамоаси дарвозабонининг қўлига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Амирбек Отемисовга («Жайхун») нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Қумқўрғон-1977» — «Олимпия»

Биринчи лиганинг 16-тури доирасидаги «Қумқўрғон-1977» — «Олимпия» учрашувининг 37-дақиқасида «Қумқўрғон-1977» жамоаси футболчиси Б. Пардаев ҳамда «Олимпия» жамоаси футболчиси О. Ўрмонжоновлар бир-бирларини уриб, тажовузкор ҳаракат қилгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Бобур Пардаевга (Қумқўрғон-1977) ва Ойбек Ўрмонжоновга («Олимпия») нисбатан нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Шаҳрихончи» — «Қумқўрғон-1977»

Биринчи лиганинг 17-тури доирасидаги «Шаҳрихончи» — «Қумқўрғон-1977» учрашуви ўтказилиши белгиланган бўлсада,  «Қумқўрғон-1977» жамоаси мазкур учрашувга асоссиз равишда келмаган, жамоага техник мағлубият қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, «Қумқўрғон-1977» футбол клубига нисбатан  жарима интизом чораси қўлланилди.

U-21 чемпионати

«Навбаҳор лочинлари» — «Турон»

U-21 чемпионатининг 20-тури доирасидаги «Навбаҳор лочинлари» — «Турон» учрашувининг 76-дақиқасида «Навбаҳор лочинлари» жамоаси футболчиси А. Каримов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Аброр Каримовга («Навбаҳор лочинлари») нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Қизилқум U21» — «Сўғдиёна U21»

U-21 чемпионатининг 20-тури доирасидаги «Қизилқум U21» — «Сўғдиёна U21» учрашувининг 82-дақиқасида «Сўғдиёна U21» жамоаси футболчиси Н. Фарходов иккинчи сариқ карточка олгандан сўнг бош ҳакамнинг шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Низомиддин Фарходовга («Сўғдиёна U21») нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

U-19 чемпионати

«Юниред U-19» — «Хоразм U-19»

U-19  чемпионатининг 17-тури доирасидаги «Юниред U-19» — «Хоразм U-19» учрашувининг 74-дақиқасида «Хоразм U-19» жамоаси футболчиси С. Юсупов рақиб ўйинчисини атайлаб юз қисмига бош қисми билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Сухроббек Юсуповга («Хоразм U-19») нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Пахтакор U-19» — «Қўқон-1912 U-19»

U-19  чемпионатининг 18-тури доирасидаги «Пахтакор U-19» — «Қўқон-1912 U-19» учрашувининг 90+4 дақиқасида «Пахтакор U-19» жамоаси мураббийи А. Шорахмедов бош ҳакамнинг шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Акмал Шорахмедовга («Пахтакор U-19») нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Ғиждувон U-19» — «Нефтчи U-19»

U-19  чемпионатининг 17-тури доирасидаги «Ғиждувон U-19» — «Нефтчи U-19» учрашувининг 64-дақиқасида «Ғиждувон U-19» футбол клуби футболчиси Б. Исроилов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Бунёд Исроиловга («Ғиждувон U-19») нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Бухоро U-19» — «Турон U-19»

U-19  чемпионатининг 17-тури доирасидаги «Бухоро U-19» — «Турон U-19» учрашувининг 74-дақиқасида «Турон U-19» жамоаси футболчиси  А.Абдурахмонов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Асроржон Абдурахмоновга («Турон U-19») нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Ғиждувон U-19» — «Олимпик U-19»

U-19 чемпионатининг 20-тури доирасидаги «Ғиждувон U-19» — «Олимпик U-19» учрашувининг 52-дақиқасида «Ғиждувон U-19» футбол клуби футболчиси Ф. Исматуллаев бош ҳакамнинг шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Фирдавс Исматуллаевга («Ғиждувон U-19») нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Динамо U-19» — «Нефтчи U-19»

U-19  чемпионати 19-тури доирасидаги «Динамо U-19» — «Нефтчи U-19» учрашувининг 90+3 дақиқасида «Динамо U-19» жамоаси футболчиси Ф. Абдурахмонов қўл қисми билан рақиб ўйинчисига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Фирдавс Абдурахмоновга («Динамо U-19») нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Андижон U-19» — «Ғиждувон U-19»

U-19  чемпионати 18-тури доирасидаги «Андижон U-19» — «Ғиждувон U-19» учрашувининг 80-дақиқасида «Ғиждувон U-19» жамоаси футболчиси Х. Райимов қўл қисми билан рақиб ўйинчисининг юз қисмига мушти билан зарба берган учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Хасан Райимовга («Ғиждувон U-19») нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Андижон U-19» — «Ғиждувон U-19»

U-19 чемпионатининг 18-тури доирасидаги «Андижон U-19» — «Ғиждувон U-19» учрашувининг 80-дақиқасида «Ғиждувон U-19» жамоаси шифокори А. Рустамов бош ҳакамнинг шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ахрор Рустамовга (Ғиждувон U-19 ) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

«Сурхон U-19» — «Сўғдиёна U-19»

U-19  чемпионатининг 19-тури доирасидаги «Сурхон U-19» — «Сўғдиёна U-19» учрашувининг 87-дақиқасида «Сўғдиёна U-19» жамоаси футболчиси Ш. Шерқулов қўл қисми билан рақиб ўйинчисини юз қимига зарба берган учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шамсиддин Шерқуловга («Сўғдиёна U-19») нисбатан 3та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Сурхон U-19» — «Сўғдиёна U-19»

U-19  чемпионатининг 19-тури «Сурхон U-19» — «Сўғдиёна U-19» учрашувининг 74-дақиқасида «Сўғдиёна U-19» мураббийи Р. Мухамедрахимов техник зонани тарк этиб, ёрдамчи ҳакамга эътироз билдиргани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Рахматилла Мухамедрахимовга (Сўғдиёна U-19 )  нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Машъал U-19» — «Бунёдкор U-19»

U-19  чемпионатининг 18-тури доирасидаги «Машъал U-19» — «Бунёдкор U-19» учрашувининг 88-дақиқасида «Бунёдкор U-19» жамоаси футболчиси А. Даминов бош ҳакамнинг шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган ҳамда учрашув якунлангандан сўнг ҳам ҳақоратли сўзлар ишлатгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Амалбек Даминовга («Бунёдкор U-19») нисбатан 5 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Машъал U-19» — «Бунёдкор U-19»

U-19  чемпионатининг 18-тур «Машъал U-19» — «Бунёдкор U-19» учрашуви якунлангандан сўнг «Бунёдкор U-19» ёрдамчи мураббийи Ғ. Халимтоев бош ҳакамнинг шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ғ. Халимтоевга («Бунёдкор U-19») нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Машъал U-19» — «Бунёдкор U-19»

U-19  чемпионатининг 18-тури «Машъал U-19» — «Бунёдкор U-19» учрашуви якунлангандан сўнг «Бунёдкор U-19» жамоаси футболчиси Д. Қўзибоев ўзини тажовузкор тутиб, ён ҳакамни шаънига хақоратли сўзлар ишлатиб, унга куч ишлатишга урингани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Д. Қўзибоевга («Бунёдкор U-19») нисбатан 5 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

Аёллар биринчи лигаси

ОКМК W — «Арал W»

Аёллар биринчи лигасининг 14-тури доирасидаги ОКМК W — «Арал W» учрашувининг 76-дақиқасида «Арал» жамоаси футболчиси А. Ережебаева тўп учун курашиш вақтида оёғининг тизза қисми билан рақиб жамоаси дарвозабонининг юзига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ақ-Медея Ережебаевага (Арал) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

ОКМК W — «Арал W»

Аёллар биринчи лигасининг 14-тури доирасидаги ОКМК W — «Арал W» учрашуви бош ҳакамидан билдирги келиб тушган. Унга кўра, учрашувнинг 70-дақиқасида ОКМК W жамоаси футболчиси А. Закирова ҳакам хуштаги чалингандан сўнг рақиб ўйинчисини тепганлиги учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Асал Закировага (ОКМК W) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Локомотив W» — «Динамо W»

Аёллар биринчи лигасининг 12-тури доирасидаги «Локомотив W» — «Динамо W»нинг 70-дақиқасида «Локомотив W» жамоаси футболчиси М. Тошкенбоева хуштак чалингандан сўнг рақиб ўйинчисини тепганлиги учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Муслима Тошкенбоевага («Локомотив W») нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Арал W» — «Навбаҳор W»

Аёллар биринчи лигасининг 12 тури доирасидаги «Арал W» — «Навбаҳор W» учрашувининг 87-дақиқасида «Арал W» жамоаси футболчиси Д. Базарбаева бош ҳакамнинг шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Динора Базарбаевага («Арал W») нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Сурхон W» — «Динамо W»

Аёллар биринчи лигасининг 14-тури доирасидаги «Сурхон W» — «Динамо W» учрашувининг 60-дақиқасида «Сурхон W» жамоаси мураббийи Б. Амантурдиев бош ҳакамнинг шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Бахтиёр Амантурдиевга («Сурхон W») нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

Барча мураббий, футболчи, ҳакам ва расмийларни ҳар қандай вазиятда эҳтиросларга берилмасдан, профессионал бўлишга чақирамиз. Сизлар ўсиб келаётган ёшлар учун намуна эканликларингизни яна бир бор эслатиб ўтамиз!

Манба: ufa.uz
Киритилди: 18:36, 10.10.2023.
Ўқилди: 1316 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.