Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлер чап оёғининг мушак қисмидаги жароҳатдан сўнг индивидуал машғулотларга киришди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, туркиялик футболчи сентябрь ойида машғулот вақтида олган жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган. Бунгача ярим ҳимоячи мениск жароҳати туфайли икки ойга сафдан чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, Гюлер ўтган ёзги трансфер ойнасида "Фенербахче"дан "Реал"га 20+10 миллион евро эвазига ўтган эди. Айни дамда ярим ҳимоячи мадридликлар сафида бирорта ҳам ўйин ўтказмаган.