ФИФА Муҳаммад бин Ҳаммамни яна бир марта футбол фаолиятидан умрбод дисквалификация қилди. Бу борада ОФКнинг собиқ раҳбари АFР агентлигига ўз фикрини билдириб ўтди.
"Мен фақат спор арбитраж судининг қарорини тан оламан. ФИФА ҳам асоссиз равишда мени дисквалификация қилди. ФИФАнинг Этика қўмитаси ўн миллионлаб маблағ сарфлаб менинг айбдор эканимни исботлай олмади. Мен ўз ҳаётим билан яшамоқчиман. Шунинг учун ўзимнинг айбсизлигимни исботлайман. Энди ҳаётимни оиламга бағишлайман. Лекин менга қарши яна иш кўриладиган бўлса, мен ФИФАга қарши исбот ва ҳужжатларимни тақдим этаман", дейди Бин Ҳаммам.
"Мени қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик билдираман. Оила аъзоларим, дўстларим курашда ғолиб чиқишимни ва ОФК бошқарувига қайтишимни кутишганди. Бундан кейин эса эътиборимни ўзимнинг келажагимга қаратаман. Футбол дунёдаги энг оммавий спорт тури. Ўзим севган спорт турига хизмат қилганимдан фахрланаман. Футболнинг ривожланишини истайман. Мен футболга 40 йил хизмат қилдим", дейди қатарлик ОФКнинг собиқ президенти.