"Реал Мадрид" директорлар кенгаши аъзоси Хосе Мануэль Отеро "қироллик" клуби нима учун норвегиялик Эрлинг Холандни эмас, балки франциялик Килиан Мбаппени сотиб олишни афзал кўриши ҳақида гапирди.
"Килиан "Реал Мадрид"га кўпроқ мос келади. Холанд бутун жамоа унинг учун ўйнашини талаб қилмоқда. "Реал" бизга мос келадиган футболчилар билан рақиб ҳимоясини очиши керак", - дея хабар берди клуб раҳбарларидан бири.
Мбаппенинг "ПСЖ" билан шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. 24 ёшли франциялик форвард келаси ёзда "Реал"га ўтиши мумкин.