Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 1-0 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-0 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Расман: Фазлиддин Ғойибназаров собиқ жаҳон чемпионига қарши рингга кўтарилади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғойибназаровнинг проф боксдаги навбатдаги рақиби собиқ жаҳон чемпиони бўлади.

Фазлиддин 5 ноябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида россиялик собиқ жаҳон чемпиони Ражаб Бутаевга қарши рингга кўтарилади. Бу ҳақида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.

Бутаев 2021-2022 йиллар оралиғида WBA йўналиши чемпиони бўлган. Айни пайтда у WBA рейтингида 4-ўринни эгаллаб турибди.   

Маълумот учун, Ражаб Бутаев ўзбекистонлик боксчилар Шаҳрам Ғиёсов, Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримовнинг жамоадоши ҳисобланади. Ҳисобида 14 ғалаба (11 нокаут) ва битта мағлубият бор.

32 ёшли Фазлиддин Ғойибназаров проф боксда 11 ғалаба (6 нокаут) ва битта мағлубият қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, 5 ноябрь кунги бокс оқшомида Ҳасанбой Дўстматов ҳам ўз жангини ўтказади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:30, 11.10.2023.
Ўқилди: 4076 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Суперлига. Бугунги 3 та ўйиндан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат (фото) [3285]

“Реал” “ПСЖ” етакчиси учун 150 миллион евро таклиф қилади — Fichajes [2955]

Чемпионлар лигасида 36 жамоадан 32 таси аниқланди [2674]

СПЛ. «Ан-Наср» бир киши кам бўлиб, сафарда «Ал-Иттифоқ» устидан даҳшатли камбэк амалга оширди (Видеошарҳ) [2149]

Ўзбекистон U-17 Испаниядаги илк синовда Уругвайга йирик ҳисобда имкониятни бой берди [1909]

Моуриньо "Реал Сосьедад"га қарши таркибда битта ўзгариш қилмоқчи [1753]

Раҳмоналиевнинг голи «Сабаҳ»га «Хапоэль» устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. Озарбайжон клуби ЕЧЛда ўйнайди! [1694]

Энцо Фернандес трансфери Англия футболи тарихидаги энг қиммати бўлиши мумкин [1633]

"Ньюкасл"нинг янги мураббийи илк турдан кейин эътибор марказида қолди (+Видео) [1625]

"Барселона" Альварес учун таклифини ошириши керак [1548]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик