Кириш Регистрация
10/07 05:00 Аргентина - Канада

Ван Дейк қалбакилик қурбонига айланди - унинг юзи ва овози казино рекламаси учун ишлатилди

Баҳо:
+ | -

Номаълум шахслар ижтимоий тармоқларда Виржил ван Дейк иштирокидаги казино рекламасини тарқатган.

Casino Nieuws нашри хабарига кўра, видеода "Ливерпуль" ҳимоячиси Нидерландия аҳолиси осонликча пул ишлашлари мумкинлигини даъво қилиб, ноқонуний онлайн казино сайтига боришни тавсия қилган.

Аслида, ван Дейк бундай сўзларни айтмаган. Футболчининг овози сунъий интеллект ёрдамида GQ журналига берган интервьюсидан қирқиб олинган.

"Ливерпуль" футболчиси ва унинг адвокатлари видео пайдо бўлишидан хабардор ва кейинги қадамлар ҳақида ўйлашмоқда. Видео муаллифи ҳозирча аниқланмаган.

Киритилди: 18:05, 11.10.2023.
Ўқилди: 1215 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.