Кириш Регистрация
13/12 00:45 Лечче 1-0 Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад 1-2 Жирона
13/12 18:00 Атлетико 2-1 Валенсия
13/12 19:00 Торино 1-0 Кремонезе
13/12 20:00 Челси 2-0 Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
13/12 20:15 Мальорка 3-1 Эльче
13/12 22:00 Парма 0-1 Лацио
13/12 22:30 Бёрнли 2-3 Фулхэм
13/12 22:30 Барселона 2-0 Осасуна
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта - Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд - Лидс
14/12 22:00 Женоа - Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья - Ювентус
15/12 01:00 Алавес - Реал Мадрид

Бугун Суперлига ва Про лига ҳакамлари учун семинар бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси мажлислар залида Суперлига ва Про лига ҳакамлари учун семинар бўлиб ўтди.

Семинарни ўзига хос танқидий руҳда очиб бошланди ва инструкторлар ўз нутқлари давомида мамлакатимизда футбол ривожланаётгани, шу билан биргаликда, унинг ривожланишида ҳакамлик алоҳида ўрин тутиши, бу борада ҳакамлардан ҳар ўйинга юқори тайёргарлик кўриш кераклиги ва ҳар бир ҳакам мунтазам равишда ишига нисбатан жиддий ёндашиши лозимлигига урғу беришди.

Семинар давомида тажрибали экспертлар томонидан тайёрланган видеороликлар ёрдамида жорий йилги Суперлига баҳсларида қайд этилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Яккакурашлар вақтидаги кескин вазиятларни ўрганиш, жарима майдончаси ичидаги қоида бузилишлари, ўйиндан ташқари ҳолатлар, қоидабузарликлар даражасини аниқлаш ва шунга кўра жазо турларини белгилаш борасида таҳлилий фикрлар айтилди. Бундан ташқари ўйин вақтида футболчиларнинг ўзаро ҳамда ҳакамга нисбатан муносабатлари, ФИФА томонидан янгиланган футбол қоидалари бўйича тушунча берилди.

Семинар сўнгида ҳакамларимиз иштирокида жисмоний машғулотлар ўтказилиб, ёрдамчи ҳакамларга муаммоли вазиятларда қандай чора кўриш кераклиги бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Киритилди: 21:24, 11.10.2023.
Ўқилди: 1090 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.