Жорий ҳафтада футзал бўйича Осиё кубоги финал босқичи учун саралаш ўйинлари бўлиб ўтди. Саккизта саралаш гуруҳларидан 7тасида ўйинлар якунланди. Натижада қитъа чемпионатида иштирок этадиган 15 та жамоанинг номи аниқ бўлди.
Фақатгина "А" гуруҳида эса Хитой ва Гонконг ўртасида эртага жавоб ўйини бўлиб ўтади (бу гуруҳда фақат икки жамоа қолган). Хитой дастлабки ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганини инобатга олсак, кичик ҳисобдаги мағлубият ҳам "чин юрти" вакилларини Осиё кубогига олиб чиқади.
Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритган жамоалар қуръада қуйидагича саватчаларга ажратилади:
1-сават:
Таиланд (мезбон)
Япония
Эрон
Ўзбекистон
2-сават:
Тожикистон
Вьетнам
Кувайт
Саудия Арабистони
3-сават:
Ироқ
Баҳрайн
Жанубий Корея
Мьянма
4-сават:
Қирғизистон
Афғонистон
Австралия
Хитой/Гонконг
Осиё кубогига қуръа ташлаш маросими 2023 йил 14 декабрь куни бўлиб ўтади.