Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Европа чемпионати саралаш ўйинида Шотландия устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида фикр билдирди.
"Биринчи бўлимда биз жуда шиддатли ўйнадик, аммо ярата бошлаган бўшлиқларимиздан фойдаланиш учун тузатишлар киритишимиз керак эди. Ғалаба нафақат икки захирадан тушган футболчиларнинг гол ва узатмасига, балки бутун жамоанинг саъй-ҳаракатлари учун ҳам мукофот бўлди”, — дея де ла Фуэнте сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.