Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни "Бирмингем"ни бошқариш ҳақидаги қарорини тушунтирди.
“Шубҳасиз, мен тажриба ва ривожланиш учун АҚШга бордим, лекин "Бирмингем"га қўшилиш имконияти пайдо бўлгач, бундан жуда ҳаяжонландим. Мен яна Англияда мураббийлик қилаётганимдан ҳаяжонландим ва хурсанд бўлдим ва буни интиқлик билан кутяпман. "Бирмингем" - улкан клуб ва мен эгаларининг амбициялари ва клуб қандай олдинга интилишларини аниқ биламан. Бу футболда ўз изини қолдириши мумкин бўлган улкан воқеа. Мен ушбу футбол клубига муваффақият келтириш учун ҳаракат қилишнинг бир қисми бўлмоқчиман", - деди Руни Goal билан суҳбатда.
Бугунги кунга келиб, "Бирмингем" 11 учрашув натижасига кўра 18 очко жамғариб, Чемпионшип турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. "Бирмингем" жамоаси ички чемпионатдаги навбатдаги ўйинини 21-октябрь куни ўтказади ва сафарда “Мидлсбро”га қарши майдонга тушади.
37 ёшли Уэйн Руни "Эвертон" ва "Манчестер Юнайтед"даги ўйинлари билан машҳур. Англиялик футболчи мураббийлик фаолиятини 2019 йилда бошлаган.