Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Мбаппе «ПСЖ»даги босимга дош бера олмаяпти

Баҳо:
+ | -

Килиан Мбаппе Франция терма жамоасига «ПСЖ»даги гол қурғоқчилиги мавсумидан келди, бироқ дубли билан терма жамоани Еврога олиб чиқди.

Қуйида бу қандай содир бўлганини тушунишга ҳаракат қиламиз.

«ПСЖ»да гол қурғоқчилиги, лекин терма жамоа учун голлар

Килиан Мбаппе «ПСЖ» сафида қаторасига тўртта ўйинда гол ура олмади - у клуб учун охирги марта 19 сентябрь куни Чемпионлар лигаси доирасида Дортмунднинг «Боруссия»си билан ўйинда пенальтини аниқ амалга ошириб гол урган эди. Шундан сўнг Мбаппега омад кулиб боқмади. Франция 1-лигасида форвард «Марсель» билан ўйинда (аммо ўша учрашувда у атиги 32 дақиқа ўйнади), шунингдек, «Клермон» ва «Ренн» билан ўйинларда гол ура олмади. Қолаверса, Мбаппе «Ньюкасл» билан ўйинда ҳам голсизликдан азият чекди.

Бироқ Франция терма жамоасида форвард иштаҳаси яхши эканини кўрсатди. Голландия меҳмони бўлган французлар сафида Мбаппе Клаус ва Рабьонинг узатмаларини аниқ зарбага айлантирди. Бу голлар «уч ранглилар»га нафақат ғалаба, балки бўлажак қитъа чемпионатига йўлланмани ҳам келтирди.

Мбаппе «ПСЖ»даги асосий юлдузлик мақомига дош бера олмаяптими?

Жорий мавсумда Мбаппе ниҳоят ўзи узоқ вақтдан бери орзу қилган «ПСЖ»сида асосий юлдуз мақомини олди. Ёзда Лионель Месси жамоани тарк этди, унинг келиши туфайли икки йил олдин франциялик деярли ҳамма билан жанжаллашиб қолганди. Орадан бироз вақт ўтиб Мбаппе билан жанжаллашиб қолган Неймар ҳам кетди. Шундан сўнг юлдузлар учлигидан фақат француз қолди.

Усмон Дембеле, Рандаль Коло-Муани, Марко Асенсио, Гонсалу Рамуш ҳам ёрқин ўйинчилар, аммо уларнинг мавқейи янги шеригиникидан жиддий равишда пастроқ. Қолаверса, «ПСЖ» Мбаппега шерик сифатида даража жиҳатдан ўзига мос келадиган футболчиларни танлаб олди. Энди французнинг ҳужумда тез югура оладиган шериклари бор.

Бироқ, Мбаппе кутилмаганда янги мақомга тўлиқ тайёр эмаслиги маълум бўлди, деган фикрлар юзага келди. Энди «ПСЖ» ўйинида маълум бир инқироз бор ва айнан француз жамоани қийин даврда судраб олиб юриши керак эди. Бироқ Мбаппе бунга дош бера олмади. Шу маънода унга терма жамоада анча осон, чунки у терма жамоанинг асосий юлдузи бўлсада, ягона лидер эмас.

Бу позиция масаласими?

«ПСЖ»да Луис Энрике хоҳлаган тўпга эгалик қилиш усули ҳали кўп вақтни талаб этади, аммо ҳужум ҳаракатларига урғу берилмайди.

Энрике қўл остида Мбаппе тез-тез ҳужум марказига яқинроқ ўйнади, у ерда ўзини жуда ишончли ҳис қилмаяпти. Чап қанот ҳужумчиси сифатида у сўнгги йилларда дунёнинг энг муваффақиятли ўйинчиларидан бирига айланди ва топ юлдуз мақомига эришди. Айнан шу ролда Дешам ундан фойдаланишда давом этмоқда. Бироқ испаниялик мураббий Мбаппени бироз бошқачароқ ролда кўришни истаяпти ва бу унчалик яхши самара бермаяпти, буни охирги ўйинлар кўрсатмоқда.

ПСЖ Мбаппе билан нима қилиши керак?

Умуман олганда, Мбаппенинг «ПСЖ» учун юзага келтирадиган муаммоси кенгроқ. Луис Энрике янги жамоа тузмоқда ва буни асосий юлдуз атрофида қилиш мантиқан тўғри келади. Бироқ Мбаппе келаси ёзда тугайдиган шартномаси билан жамоага катта ёрдам бера олмайди, унда бунинг учун мотивация ҳам йўқ. Яъни, жамоа унга боғлиқ бўлиб турган ҳолатда Энрикенинг форвардга умид қилишидан фойда йўқ.

Бошқа томондан, Энрике ўзидан олдингиларнинг фаолияти Парижда қандай якунланганини эслаши керак. Бу ерда Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги муваффақиятсизликлардан сўнг мураббийлар тезда ишдан бўшатилади. Энрике ҳозирги тажрибалари жамоани гуруҳдан олиб чиқа олмаслиги мумкин. Бундай вазиятда Энрике Мбаппе ўзини ҳар томонлама қулай ҳис қилиши учун вазият яратиб бериши керак, Килиан ўзининг максимал ўйини билан испанияликнинг ишини сақлаб қолади.

Киритилди: 16:09, 15.10.2023.
Ўқилди: 4754 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.