Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

"Милан" Гюлерни ижарага олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлерга “Милан” қизиқиш билдирмоқда.

18 ёшли футболчининг "Қироллик клуби"га мослашиши жароҳатлар туфайли мураккаблашди. Жароҳат туфайли туркиялик футболчи ҳалигача Карло Анчелотти жамоасида бирорта ҳам расмий ўйин ўтказмаган.

Журналист Экрем Конурнинг хабарига кўра, "Милан" январь ойида ўсиб бораётган юлдузни сотиб олиш опцияси билан ижарага олишни режалаштирмоқда. Футболчининг ўзи мавсум давомида "Реал"ни тарк этишни истамаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Арда Гюлер ўтган ёзда мадридликларга "Фенербахче"дан 20 миллион евро эвазига сотиб олинганди. Transfermarkt портали ҳужумкор ярим ҳимоячининг ҳозирги нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 23:11, 15.10.2023.
Ўқилди: 2059 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2896]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2560]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2495]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2414]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2413]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2281]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1933]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1815]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1806]

«Реал» Ямалнинг оёғини синдиришига бир баҳя қолган футболчини сотиб олмоқчи [1613]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик