Пойтахтимиздаги “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуасида ушу бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди.
Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази ҳамда мамлакатимиз ушу федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан 200 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун куч синашмоқда.
Комплекс машқлар бажариш баҳсида Тошкент шаҳри ва Андижон вилояти вакиллари ўз маҳоратини намойиш этаётган бўлса, яккама-якка беллашувларда пойтахтлик ёшлар билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах, Қашқадарё вилоятларидан келган спортчилар 16 вазн тоифасида баҳслашмоқда.
Мусобақа ғолиблари мамлакатимиз терма жамоаси таркибида 2013 йили ўтказиладиган жаҳон ва қитъа чемпионатларида иштирок этади.