Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа чемпионлар Лигасининг 1/8 финал «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашувда гол киритса нишонламаслигини таъкидлаб ўтди.
«Агар «Манчестер Юнайтед»га гол урадиган бўлсам, бу киритган бу тўпимни нишонламайман. Мен бу жамоа сафида энг яхши кунларим ўтган. Фергюсон ва жамоа футболчилари билан яхши алоқаларимиз сақланиб қолган».
«Манчестер Юнайтед» — жуда катта оила. Бу жамоадаги одамлар билан менда жуда илик муносабатлар сақланиб қолган. «МЮ»сиз мен бугунгидек машҳур футболчи бўла олмасдим», дея гапириб ўтди Криштиану Роналду.