"Монца" футболчиси Алехандро Гомес Саудия Арабистонига кўчиб ўтишдан қандай бош тортгани ҳақида гапириб берди.
Аргентиналик футболчи сентябрь ойи бошида "Севилья" билан шартномасини бекор қилишга рози бўлиб, эркин агентга айланди. 35 ёшли футболчи А Серияга қайтишни хоҳлашини тан олди ва ой охирида "Монца" унинг истагини амалга оширди.
“Менга Саудия Арабистонидан таклиф бор эди, лекин оилам туфайли "Монца"га боришга қарор қилдим. Мен болаларимни чўлга олиб кетишни хоҳламадим, шунинг учун мен Италияга қайтишни маъқул кўриб, бу вариантдан воз кечдим", - деди "Аталанта" собиқ юлдузи.