Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Педри бир ҳафтадан кейин майдонга қайтади, деб хабар бермоқда AS журналистлари.
20 ёшли футболчи август ойи охирида олган сон жароҳатидан тузалиб кетмоқда. Умидли футболчи Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган Украина “Шахтёр”ига қарши ўйинда тикланиши кутилмоқда. Ушбу учрашув 25 октябрь куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 28 октябрь куни “Барселона” Ла Лигадаги энг муҳим ўйинини “Реал”га қарши ўтказади.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида ярим ҳимоячи бор йўғи иккита ўйинда қатнашиб, битта гол урди.