«Мальорка»нинг қанот ҳимоячиси Пабло Маффео «Барселона»нинг трансферлар рўйхатидан жой олган, деб хабар беради Todofichajes.
«Кўк-анорранглилар» ўнг қанотга барқарор ўйинчи қидирмоқда ва Маффео амалдаги Ла Лига чемпиони учун устувор вазифа ҳисобланади. 26 ёшли ҳимоячининг трансфери 8 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. Паблонинг «Мальорка» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида Маффео еттита ўйинда қатнашиб, битта сариқ карточка олиб, бир марта майдондан четлатилди.