"Фулхэм" футболчиси қишда ўз жамоасини ўзгартириши мумкин. Хабарларга кўра, жамоа ярим ҳимоячиси Жоау Палинья "Бавария"га ўтиш ниятидан қайтмаган.
Португалиялик футболчи 2028 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чеккан эди. У январда ёзда амалга ошмаган ишни қилишни режа қилган. Палинья бу мавсумда 8 та ўйинда 1 та гол урган.