Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

"Кристал Пэлас" ўз футболчиси билан янги шартнома имзолаш учун бор кучини сарфлайди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Кристал Пэлас" клуби "бургутлар"нинг 24 ёшли чап қанот ҳимоячиси Тайрик Митчелл билан янги шартнома имзолаш учун бор кучини сарфлайди. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги шартномаси Митчеллни "Кристал Пэлас" билан 2025 йилнинг ёзига қадар боғлайди. АПЛ етакчи клублари эса ёш футболчини кузатишмоқда. Шу сабабли, "бургутлар" бошқарувчиси Рой Хожсон маошини сезиларли даражада оширган ҳолда футболчи билан янги шартнома тузишга яшил чироқ ёқди.

Жорий мавсумда Митчелл лондонликлар сафида барча турнирларда 10 та ўйинда майдонга тушди ва голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt футболчини 22 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 22:27, 17.10.2023.
Ўқилди: 831 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4282]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2641]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2587]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2476]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2456]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2410]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2323]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2229]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2115]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2036]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик