Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

АПЛнинг энг яхши стадионлари рейтинги тузилди: «Тоттенхэм»ники энг яхшиси, «Олд Траффорд» – 3-ўринда

Баҳо:
+ | -

"The Athletic" нашри Англия премьер-лигаси клубларининг уй стадионлари рейтингини тузиб чиқди. «Тоттенхэм»га тегишли арена АПЛдаги энг яхши стадион деб тан олинди.

Стадионларни баҳолашда 4 та тамойилга эътибор қаратилди.

1) Стадионда туриб учрашувни томоша қилиш, мухлислар учун яратилган шароитлар умумий баҳоларнинг 40 фоизини ташкил қилди.

2) Учрашувдаги муҳит учун 20 фоиз балл берилди.

3) Стадионга жамоат транспортида келиб кетиш ва аренанинг жойлашув нуқтаси учун 20 фоиз баҳо берилди.

4) Стадионнинг гўзаллиги, унинг тарихи ва бошқа қийматлар учун 15 фоизгача балл берилди.

Юқорида айтганимиздек, «Тоттенхэм Хотспур Стэдиум» энг юқори балл тўплади. Иккинчи ўринни «Ньюкасл», учинчи поғонани эса «Олд Траффорд» эгаллади.

"The Athletic" версияси бўйича АПЛнинг энг яхши стадионлари:

1. «Тоттенхэм Хотспур Стэдиум» («Тоттенхэм»);
2. «Сент-Жеймс Парк» («Ньюкасл»);
3. «Олд Траффорд» («Манчестер Юнайтед»);
4. «Эмирейтс» («Арсенал»);
5. «Энфилд» («Ливерпуль»);
6. «Молине Стэдиум» («Вулверхэмптон»);
7. «Вилла Парк» («Астон Вилла»);
8. «Брентфорд Коммьюнити» («Брентфорд»);
9. «Стэмфорд Бриж» («Челси»);
10. Олимпия стадиони («Вест Хэм»);
11. «Этихад Стэдиум» («Манчестер Сити»);
12. «Сити Граунд» («Ноттингем Форест»);
13. «Брэмолл Лейн» («Шеффилд Юнайтед»);
14. «Гудисон Парк» («Эвертон»);
15. «Крэйвен Коттедж» («Фулхэм»);
16. «Фалмер Стэдиум» («Брайтон»);
17. «Турф Муур» («Бернли»);
18. «Селфхерст Парк» («Кристал Пэлас»);
19.  «Кенилворт Роуд» («Лутон»);
20. «Дин Корт» («Борнмут»).

Манба: sports.ru
Киритилди: 15:24, 18.10.2023.
Ўқилди: 4556 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.