Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор - Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Роналдунинг мотивацияси ҳали ўлмаган

Баҳо:
+ | -

«Ан-Наср»нинг 38 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз терма жамоасига 2024 йилги Европа чемпионатига чиқишга ёрдам берди ва 2023 йилда энг яхши тўпурарга айланди.

Ажойиб статистика

Португалия терма жамоаси Роналду бошчилигида Евро-2024 саралаш босқичини ажойиб ўтказди. 16 ва 19 ноябрь кунлари жамоа мос равишда Лихтенштейн ва Исландияга қарши баҳс олиб боради. Сўнгги турлардан олдинги ўйинларга қарасак, Португалия Словакияни 3:2, Босния ва Герцеговинани эса 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

13 октябрь куни португаллар Словакия билан баҳс олиб борди ва ёмғирли ҳавода муаммосиз ғалаба қозонди. Аммо Криштиану омили муҳим: 38 ёшли форвард яна ўз истеъдодини кўрсатди ва хейтерларга уни ҳисобдан чиқаришга ҳали эрта эканлигини исботлади. Сардор бутун 90 дақиқани майдонда ўтказди ва дубл қайд этди.

Шу билан бирга Криштиану бутун ўйин давомида иккита аниқ зарба амалга оширди ва иккаласи ҳам голга айланди (100%), уч марта дриблингга ҳаракат қилди ва фақат биттаси муваффақиятли бўлди. Ушбу учрашувда Роналду 31 тадан 26 марта (84%) аниқ узатмани амалга оширди ва рақибини икки марта қўполлик қилишга мажбур қилди.

16 октябрь куни Португалия Босния ва Герцеговинага йўл олди ва у ерда рақибини 5:0 ҳисобида таслим этиб, ҳеч қандай имконият қолдирилмади. Ўйинда яна Роналду дубл қилди. Ушбу баҳсда 38 ёшли футболчи 8,4 балл олди. 

Ўйин биринчи бўлимдаёқ ҳал этилгани учун Криштиану 66-дақиқада майдонни тарк этди. Бир соатдан кўпроқ вақт ичида Криштиану иккита гол урди, 23 тадан 22 та аниқ узатма берди ва рақибларини уч марта қўполлик қилишга мажбур қилди.

1000 та гол уриш учун мотивация

Роналду 38 ёшда, қўлидан келган барча ғалабаларни қўлга киритган футболчида мотивация йўқдек туюлади. Бироқ Криштиану фаолиятидаги 1000-голли маррага эришишни мақсад қилган ва 2026 йилги сўнгги жаҳон чемпионатида иштирок этишни ҳам мақсад қилган. Бу вақтда Роналду 42 ёшга тўлади, лекин унинг амбицияларини ҳатто ёши ҳам тўхтата олмайди. Ахир, Криштианунинг ўзи оёқлари кетиш вақти келди дегунча футбол ўйнашини маълум қилганди.

Роналдунинг «Ан-Наср»га ўтиши португалияликка албатта фойда келтирди. Ахир айнан у Шарққа йўл очган ва унинг трансферидан кейингина Саудия Арабистони жаҳон футболининг деярли барча топ ўйинчилари: Бензема, Канте, Мане, Малком, Неймарни ўзига торта олган ва бу рўйхат чекланмаган. «Ан-Наср» учун муваффақиятли ўйинлардан сўнг, Роналду ҳамон ким зўр деган ўлчовни ўз фойдасига оғдирди ва барчаси футболчининг ўйинлари ва саъй-ҳаракатлари туфайлидир. Унинг Саудия Арабистонидаги ўйинлари ҳурматга лойиқ, чунки айнан португал ЖЧ-2030да Саудия Арабистонининг элчиси бўлади, дейиш мумкин.

Роналдунинг нуфузли нашрларнинг биринчи саҳифаларида туриши футболчига майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам ишонч бағишлайди, чунки португалиялик ўз изини тарихда қолдириш учун ёш футболчиларга ўрнак бўлиши кераклигини тушунади.

У 2023 йилда голлар сони бўйича кимдан ўзиб кетди?

Балки Роналду энди «машина» эмасдир, аммо Криштианунинг меҳнатсеварлиги ва матонати ўз ишини кўрсатди. Ҳужумчи бу йил Эрлинг Холанд ва Килиан Мбаппени ортда қолдирди. Бир календарь йилида Роналду бу футболчилар ва Лионель Мессидан кўпроқ гол урган. Ҳеч ким ушбу типдаги ўйинчиларни солиштирмоқчи эмас, аммо статистика ёлғон гапира олмайди:

Роналду – 40 та гол

Холанд – 39 та гол

Месси – 38 та гол

Мбаппе - 29 та гол.

Киритилди: 19:02, 18.10.2023.
Ўқилди: 2150 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.