Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

ОФКнинг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Бугун Осиё Футбол Конфедерациясининг навбатдан ташқари конгресси ўтказилди. Унда иштирок этган ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳамда ОФК раҳбари Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа томонидан яқинда Ўзбекистонда ўтказилган Конференциянинг юқори даражада ташкил этилгани эътироф этилди.

Конгрессда Жанни Инфантино Осиё қитъаси кўплаб ФИФА мусобақалари ва футбол тадбирларига мезбонлик қилишда ташаббус намойиш этаётганини юксак баҳолаб ўтди. Хусусан, жорий йили Индонезияда ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, Саудия Арабистони мезбонлигидаги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, БАА мезбонлигидаги Соҳил футболи бўйича Жаҳон чемпионати ва 2024 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати мусобақаларини юқори савияда ўтишига ишонч билдирди.

ОФК раҳбари Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа ОФКга аъзо ассоциациялар номидан 2034 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказишда Саудия Арабистонининг таклифини қўллаб-қувватлаш истагини билдирди.

Кун тартибига кўра, конгресс 2022 йил учун аудиторлик ҳисоботларни сарҳисоб қилиш, 2023-2024 йилги молиявий бюджетни тасдиқлаш ва ОФКнинг Юридик йўналишлари бўйича янги аъзоларини сайлаш масалалари ўрин олди. Қайд этиш керак, ЎФА Юридик бўлим бошлиғи Умиджон Олимжонов ОФКга аъзо бўлишни назорат қилиш органининг раис ўринбосари лавозимига сайланди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 20:31, 18.10.2023.
Ўқилди: 1290 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7421]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4136]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3288]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3244]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2793]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2367]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1658]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1609]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1550]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1443]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик