Америкалик футболчи Юнус Муса ўтган ёзда Женнаро Гаттузонинг «Валенсия»сидан «Милан»га кўчиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, у Гаттузо билан гаплашиб, «Милан»га ўтиш борасида маслаҳатлашишга ҳаракат қилган, чунки Гаттузо ўтмишда «россонерилар»да ўйнаган ва ҳатто клубни бошқаришга ҳам муваффақ бўлган. Аммо Мусанинг иши ўхшамади.
«Менимча, у рақамини ўзгартирган. Мен қўнғироқ қилмоқчи бўлдим, лекин қўнғироқ қила олмадим», - дея Мусанинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.