Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Ишсиз юрган топ-футболчилар

Баҳо:
+ | -

Трансфер ойнаси ёпилганига бир ойдан ошди. Аммо клубларда ҳали ҳам эркин агентлар орқали таркибни кучайтириш имконияти бор. Ҳайрон қоладиган томони шундаки, ҳозирда клубсиз қолган кучли футболчилар кўп. Bombardir.ru сайти ижодкорлари бугунги кунда эркин агент мақомидаги энг машҳур ва кучли футболчилар топ-ўнлигини тузиб чиқди.

1. Давид де Хеа (13 миллион евро)
«Манчестер Юнайтед» 12 йиллик ҳамкорликдан кейин шартномани узайтирмади. Де Хеа Испания, Италия ва Саудия Арабистонидан вариантларга эга эди, аммо улар турли сабабларга кўра посбонга мос келмади. Де Хеа муносиб таклиф олмаса, фаолиятини якунлайди, деган миш-мишлар тарқалди. Лекин у ҳали футболдан кетгани йўқ.

2. Жесси Лингард (8 миллион евро)
«Ноттингем Форест»да бир мавсум ўтказди ва клубни тарк этди. Ёзда ҳатто миш-мишлар уни ЦСКА билан боғлади, аммо кейин бу маълумот агент­лар томонидан рад этилган. Ҳозир у Саудия Арабистонига бир ойга жўнаб кетди, у ерда Стивен Жеррард бошчилигидаги «Ал-Иттифоқ» жамоасида бир ой машғулот ўтказади. Тўлиқ шартнома ҳақида ҳали гап кетмаяпти.

3. Шека (6 миллион евро)
Португалиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи сўнгги 5 йилни Францияда ўтказди. Саудия Арабистонига кетишга яқин турганди, аммо бу трансфер амалга ошмай қолди.

5. Жан-Филлип Гбамен (4,8 миллион евро)
ЦСКА мухлислари Гбаменни яхши эслашади - 2022 йилда у клубга 6 ойга ижарага олинганди. Шундан сўнг Гбамен Туркиянинг «Трабзонспор» клубига кўчиб ўтди ва энди унинг «Эвертон» билан шартномаси тугади.

6. Санти Мина (4 миллион евро)
Андалусия Олий суди уни зўрлаш учун 4 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилганидан сўнг, «Сельта» у билан шартномани бекор қилди. Эндиликда Мина озодликда, ҳукм устидан шикоят қилиш жараёни давом этмоқда.

7. Хосе Кампанья (3 миллион евро)
30 ёшли испаниялик ҳимоячининг сўнгги клуби Сегунданинг «Леванте» клуби бўлди. Ҳозирда Кампаньяга Испаниянинг турли лигалардан қизиқиш бўлаётгани ҳақида маълумотлар бор.

8. Янн М-Вила (2,5 миллион евро)
Европадаги истиқболли фаолияти ўрнига қозоннинг «Рубин» клубига ўтган бу иқтидорли футболчи эсингиздами? Ҳозир 33 ёшда М~Вила эркин агент саналади.

9. Неманья Йович (2,5 миллион евро)
«Партизан» клуби тарбияланувчиси ва Сербия терма жамоаси футболчиси 21 ёшида клубсиз қолди. Ҳаттоки ўтган мавсумда уни яхши жамоалар кузатиб боришганди.

10. Сулаймон Думбия (2,5 миллион евро)
Ўзининг энг яхши йилларини Франциянинг «Анже» клубида ўтказди. Август ойи охирига қадар у Франция жамоаларидан бири билан шартнома имзолаши кутилганди, аммо якунда бу амалга ошмади.

Шунингдек, ҳозирда эркин агент бўлган эътиборга молик бошқа футболчилар:

Роберто Сориано (ярим ҳимоячи, Италия);
Андре Айю (ярим ҳимоячи, Франция);
Валон Бериша (ярим ҳимоячи, Косово);
Тимо Хорн (дарвозабон, Германия);
Карим Беллараби (ярим ҳимоячи, Германия);
Алеиш Видаль (ярим ҳимоячи, Франция);
Андрос Таунсенд (ярим ҳимоячи, Англия);
Марко Бенасси (ярим ҳимоячи, Италия);
Адриен Силва (ярим ҳимоячи, Португалия);
Фил Жонс (ҳимоячи, Англия);
Шкодран Мустафи (ҳимоячи, Германия);
Серхио Асенхо (дарвозабон, Испания);
Ража Наингголан (ярим ҳимоячи, Бельгия).

ДАРВОҚЕ...

«Челси»нинг 32 ёшли собиқ вингери Эден Азар ҳақидаги охирги миш-мишлар тўғри бўлиб чиқди (рейтингнинг 4-поғонасидан айнан бельгиялик иқтидор эгаси жой олганди). У профессионал фаолиятини якунлагани ҳақида маълумот берди: «Юракка қулоқ солиб, ўз вақтида «тўхта», деб айта олишинг керак. 16 йил ва 700дан ошиқ ўйиндан сўнг профессионал футболчилик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бутун Европа ва жаҳон даражасида ўйнаш бахтига муяссар бўлдим. Фаолиятим мобайнида ажойиб инсонлар, менежерлар, мураббийлар ва футболчилар билан ишладим. Ўзим ўйнаган клубларга миннатдорлик билдирмоқчиман. Бельгия терма жамоасига ҳам раҳмат».

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:10, 19.10.2023.
Ўқилди: 7587 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.